Ассалому алайкум! Мен рухий касалхонада санитар бўлиб ишлайман. Саволим шундан иборатки шу касалхонада беморларга давлат нон сарёғ шакар ва байрам кунлари бошқа нарсалар хам беради, биз хам беморларга берган нарсалардан танавул қилсак бўладими харом еб қўйган бўлмаймизми. Лекин мен бир йилдан бери беморларга берган нарсаларни емайман чунки у мени ризқим эмас деб биламан. Чунки беморларга 30гр сарёғ тегишли бўлса уларга 25гр беради шакар хам шундай. Лекин нонлари қолиб кетади увол бўлиб. Мен шу нондан танавул қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. У беморларнинг ҳаққидир. Валлоҳу аълам!