Ассалому алайкум! Бира яқин кишим гуноҳли иш қилди ва буни ҳеч кимга айтмаслигимни ҳақида ваъда беришимни мендан илтимос қилиб сўради. Мен ҳам унга ҳеч кимга айтмасликка ваъда бердим. Бироз вақтдан сўнг мен яқин кишимнинг олдига бориб бу иш яна такрорланса бировларга айтишим мумкинлигини айтдим. Лекин яқин кишим бу гуноҳли ишни яна қилган ёки қилмаганлиги билмасдан бу сирни бошқа кишига айтиб қўйдим. Энди мен ваъдамни бузган ҳисобланаманми? Бунинг учун каффорат тўлашим керакми? Лекин ҳали мен балоғатга етмаганманда.
– Ва алайкум ассалом! Сирни сақлаш вожибдир. Уни фош қилган бўлсангиз, гуноҳкор бўласиз. Бунинг каффороти йўқ. Тавба қилиш шарт. Валлоҳу аълам!