Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топадиганим харомми

01:48 / 24.01.2022 | Zukhriddin | 1275

Ассалому алайкум! 1. Мен откан йил ўқишлар онлине бўлган вақтда озимдан паст курсларга имтиҳон (сессия) ишлаб бергандим пул эвазига(кейинчалик харом пуллар эканлигини билдим) ва бироз пул тўплаб эски компютерим сотиб қўшиб янги компютер олдим(катта қисми эски комп.имни нархи). Мен дастурлаш билан шуғулланяпман келажакда шу соҳада ишламоқчиман шу сабаб келажакда ушбу комп.им орқали топадиган пулимга харом аралашиб қоладими? 2. Агар аралашса бу пулдан қандай қутулишим мумкин? 3. Мен масжидга мунтазам чиқиб тураман. Икки марта марузаларда шу гапни эшиттим руку ва саждада айтиладиган тасбеҳларни 3тадан кўп айтилса савоби кўпроқ бўлади ва сонини тоқ қилиб айтиш керак дедилар бир домла лекин базида имом такбир айтганда тасбеҳ сонини жуфт марта айтиб қўяман шу жоизми ё тоқ айтган афзалми? 4. Муқтадий 2-3-4-ракатларда ҳам басмала айтмайдими? 5. Сафда турганда кўпинча одамларни ораси очиқ қолади яни елкаси елкага тегмай қолади нима дейишни билмай ўқийвераман. Бунинг зарари йўқми ё ёнидагиларга айтиб жипслашиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1-2). Ҳаромдан топилган пулларнинг миқдорини ҳисоблаб, савоб умид қилмай садақа қилиб юборинг.

3). Тоқ айтган афзал.

4). Айтмайди.

5). Битта одам сиғмайдиган бўлиши керак. Агар бир одам бемалол сиғадиган даражада очиқ жой қолса макруҳ бўлади. Сафда елкага елка ёпишиб турадиган даражада туриш керак. Биқинлар ёпишиб турадиган бўлмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat