Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Никоҳ ҳақидаги савол-жавобларни ўқиганимда, аксар саволлар чет элда юрган дўстларимиздан, яъни вақтинчалик никоҳ тўғрисида экан. Билдимки, вақтинчалик никоҳга рухсат йўқ. Энди биз бу ерларда юриб, табиийки аёлга эҳтиёжимиз бор. Уйланганларимизнинг кўплари шу ерда яшашлик учун уйланади. Бунда уларнинг ниятлари нималиги номалум. Яъни, балки бир ойдир, балки бир йилдир, ёки бир умрдир. То ўз юртимизга қайтгунча. Уйланмайлик десак, нафс қийнайди. Баъзан муслима аёллардан таклиф келади. Улар ҳам биладики бу никоҳ абадиймаслигини. Шунда биз зинодан сақланишлик учун никоҳлансак бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Абадийликни ният қилиш керак. Вақтинчалик никоҳга рухсат йўқ.