Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташмачилик

23:18 / 23.01.2022 | Shahzod | 1032

Ассалому алайкум! Мени онамга раддия берип қўйишингизни сўраб ёзмоқдаман.Улар мени айтганимни қилишмаяпди. Улар шифохонада ишлайдилар шприц ва дорилар олип келадилар. Олип келманг ҳаром десам базибир ташлаб юборишади дейдилар. Мана 8 9 йил бўлди беллари оғрийди грижалари бор белларида, уйга дори олип келсалар укамлар ё мен ёки кимдир касал бўлади. Уйимизда ҳаловат йўқ. Бу ишни мени назаримда кўплаб шифокорлар қилишса керак ёки ўзи ишлаб юрган жойидан ўғрилик қилиб олип ейдиганлар ҳам кўп. Сиздан илтимос қилиб қолардим шу ҳаром эканлигини тушинтириб беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишчи ўз иш жойидаги жиҳозлар, иш қуроллари, асбоб-ускуналар ва шуларга ўхшаш барча нарсалар учун омонатдордир. Улар иш эгасининг мулки бўлиб, ўз ходимларига ишониб топширгандир. Ишчи уларни ўз қоидасига кўра, эҳтиёткорлик билан, масъулият ила унга юклатилган иш вақтида фойдаланиши керак. Агар бепарволик ёки эҳтиётсизлик билан уларга талафот етказса, зарарни қоплаб бериши шарт. Ишчи ушбуларнинг бирор биридан шахсий мақсадда фойдаланиши ҳалол эмас. Шунингдек, уларнинг бирортасини раҳбарият(мулк эгаси)нинг рухсатисиз ўзиники қилиб олиши, ишхонадан ташқарига олиб чиқиб кетиши мумкин эмас. Бу ўғирлик, мулкга тажовуз, ўзгалар молини ботил йўл билан ейишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat