Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми

03:26 / 15.10.2021 | Maqsud | 1007

Ассалому алайкум! Мен техника олмоқчи эдим фақат пулим етмади. Бир танишим мен сенга олиб бераман сен шуни 6 ойда бўлиб тўлайсан деди(сал кўпайтириб). Пул кечиккан тақдирда ҳам келишилган сумма ошмаслигини айтишди. Саволим шуки: мен техникани олаётганимда танишим иш билан бўлиб ўзи пулни бера олмади ва натижада ўзим улардан пулни олиб техникани сотиб олдим. Яқинда акам бу рибо бўлиб қолган бўлиши мумкин деб ўйлантириб қўйдилар (пулни олганим учун). Шу нарса рибо бўлиб қолмаганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри бўлган экан. Сиз пул олиб олган пулингизга устама қўшиб берадиган бўлиб қолибсиз. Бу судхўрлик ҳисобланади.
Сизни пул эгаси сотиб олишга вакил қилиши керак эди. Шунда сотиб олишга вакил қилинган бўласиз, кейин насия савдоси шартномаси асосида уни эгасидан (вакил қилувчидан) сотиб олган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat