Ассалому алайкум! Бир одам “Ўз соҳамда энг зўри бўлишим керак, бу соҳада кофирларнинг биринчилардан бўлишига йўл қўймаслигим керак. Кофирларнинг мен танлаган соҳа бўйича ўзишига йўл қўймайман” дейиши асосида илмга рағбат қилиши ва илм олишга киришишида ният тўғри бўладими? Бундай ният билан гўзал савобларга эришиш мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Амал Аллоҳга қилинадиган ибодат ва Унга яқин қиладиган ишлардан бир жуздир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг деҳқончилик қилганлари туфайли қўлидаги қадоқларни кўриб : “Бу икки кафтни Аллоҳ ва Росули яхши кўради” деганлар. Шунингдек Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Албатта Аллоҳ сизлардан бирортангиз бирор амал қилса уни пухта қилингизни яхши кўради” деганлар.
Соҳанинг кўпроқ савобга эга бўлиши унинг оммага бўладиган манфаати кўплиги билан бўлади. Сиз оммага манфаати кўп бўлган соҳани танлаган бўлсангиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Албатта Аллоҳ сизлардан бирортангиз бирор амал қилса уни пухта қилингизни яхши кўради” деган ҳадисларига амал қилишни ният қилсангиз тўғри ният қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.