Ассалому алайкум! Бир одам бир одамга эҳтиёжидаги бир маҳсулотни олиб берса ва менга ҳам керак бўлганда худди шунча маҳсулот олиб берасан деса шу жоизми? Қайтиб олиб берилаётганда у маҳсулотни нархи ошган бўлса ўша ошган нархда олиб берса жоизми? (Акам билан келишув болгади шифер олиб бериш масаласида)
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша олиб берган нарсаси янги ва “мислий” бўлса, яъни, бозорда ҳудди ўзидек мол мавжуд бўлса, уни қарзга берган ҳисобланади. Олган одам ҳудди шундайини қайтаради. Бозордан қанча нархга олишининг аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!