Ассалому алайкум! Ман тақсит савдоси билан шуғуланаман мошина сотиб олиб бўлиб тўлашга сотаман базида ўзим ҳам мошина сотиб оламан узоғи 1 ой ёки 2 ойда пулини беришга масалан 5000$ мошинани 1000$ бераман қолганини 1 ойда бераман шу мошинани пулини гали тўлиқ бермай туриб 2 йилга тақсит савдо асосида сотсам жоизми? Шариатимизга тўғри келадими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри келади. Жоиз. Валлоҳу аълам!