Ассалому алайкум! Биз узум ва майиз етиштирамиз, еримизга дарёдан сув насос орқали сув чиқарилади, давлатга солиғини берамиз. Шу берганимиз ушрга ўтадими? Закот ҳақида биламан, моли нисобга етса берилади. Агар адашган бўлсам узр, ушр ва бошқа солиқлар бўлса тушунча берсангиз раҳмат. Аллоҳ қўлласин сизларни.
Ва алайкум ассалом! Сиз бу ҳолатда хоҳласангиз узумдан хоҳласангиз майизнинг йигирмадан бирини фақир-мискинларга деҳқончиликнинг закоти қилиб берасиз. Давлатга берилган солиқлар ушрнинг ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!