Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бунда ширк аломатлари йўқми?

07:53 / 16.04.2014 | Мурод Хакимов | 2572
Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган, Аллоҳ таолодан яхши амалларига мукофот, ёмон амалларига эса иқоб бўлиши мумкинлигига ишонган мусулмонни бу дунёда гуноҳ содир қилишдан биринчи бўлиб, отам кўриб қолса уршади, танишларим кўрса нима дейди, хўжайиним билса ишдан ҳайдайди каби сабаблар тўхтатиб турган бўлса, бу ширкка кириб қолмайдими? Ёки қилган иши оқибатида бу дунёнинг ўзида келиши мумкин бўлган касофатлардан қўрқиб гуноҳлардан тийилишнинг ақийданинг поклигига зиёни йўқми? Ахир гуноҳ оқибатида бошига бир кулфат тушса бу ҳам Аллоҳнинг жазоси бўлади деб биладику. Ҳаёлида шундай фикр билан гуноҳдан тийилиб қолса, тавба қилиш керакми ёки шундай дунёвий қўрқув туфайли гуноҳдан тийилгани учун Аллоҳга шукр қилиш керакми? Аллоҳ сизнинг умрингизни ва солиҳ амалларингизни зиёда қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Дастлаб сиз айтганга ўхшаш ҳолатлар бўлиши табиий ҳолат. Аста-секин ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Фалончи кўрса хафа бўлади дея ёмонликдан қайтиш, ўша ёмонликдан қайтмасликдан яхшидир. Шунинг учун ҳам, мужоҳир гуноҳни тап-тортмай қиладиганлар қаттиқ қораланган.

Топ рейтинг www.uz Openstat