[қуоте аутҳор=4554 линк=топиъ=8838.мсг73689#мсг73689 дате=1219229918] Ассалому алайкум.Аввалам бор узр сурайман Довуд сизнинг саволингиз берилган жойга ман ҳам саволими жойлаштирганим ун.Ман ҳеч ҳам алоҳида савол юллай олмаяпман,бу ишимдан жаҳлингиз чиқмаслигини сурейман.Шайҳ ҳазратларига саволим бор эди.1)Бизнинг углимиз 3ёшга кирди,бизнинг ишимиз чэт элда булганлиги сабабли оилам бн ҳали бери юртимизга бора олмасак кере,шунинг ун углими кейинги йил 4 ёшда Узб.га борганда ҳам Ҳатна,суннат(обрезаниэ) қилдирсек ҳам булаверадими,ман эштишим буйича фақат тог ёшда қилдириш кере экан.Шу тугрими?2)Мани аёлим ута кунгилчанлиги сабаблими углими лазер бн (ҳатна,суннат) кестирамиз дияпти,агар сиз руҳсат берсангиз албатта.Бу лазер бн кестирганда огриқсиз кесилар ва қон чиқмас экан.Шунақа қилса ҳам булаверадими ёки қон чиқмаса ҳисоб эмасми.Шу савол бизни анчадан бери қийнайди нима қилишга ҳайронмиз,чэт элда кимдан сурашни ҳам билмаяпмиз,Илтимос ёрдам берсангиз. Жавобингиз ун олдиндан катта раҳмат.Ман бу сайтга ҳар доим кираман ва бу сайтдан анча нарсани ургандим,бу сайтни очганларга ва алоҳида Шайҳ ҳазратларига раҳмат айтмоқчиман.Оллоҳ қилган амалларингизни уз даргоҳида қабул қилсин.- Бу гап мутлақо нотўғри. Болани қачон имконини топса, хатна қилинаверади. Бир ёшга кириши ҳам шарт эмас. Ҳозир ўзингиз яшаётган ерда ҳам бу ишни амалга ошириш имкони бўлса, мазкур ишни қилиш мумкин.- Сиз айтган услуб билан хатна қилдириш мумкин. - Ушбу муносабат билан хатна ҳақида баъзи маълумотларни тақдим этишга ижозат бергайсиз.ХАТНААбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иброҳим алайҳиссалом саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар», дедилар».Шарҳ: Набийларнинг отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом кексайиб қолган пайтларида ҳам ўзларини хатна қилган эканлар. Демак Аллоҳ Таолонинг бу амри ўша пайтда жорий қилинган экан. Хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Агар бир юртнинг одамлари хатнани тарк қилишга келишган бўлсалар, Ислом давлати бошлиғи уларга қарши уруш эълон қилади. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши иш.Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада «қалафа» дейилади.Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас.Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганларни ҳам хатна қилинмайди.Хатна қилинмаган одам вафот этса, уни хатна қилинмайди.Хатна ҳолида туғилган шахсни хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойида баъзи бир тери бўлса уни олиб ташлаб лозим бўлади.Хатначининг айби ила хатна қилинган шахсга талофат етса, тавон тўланади.Хатна муносабати ила маросим қилиш машруъдир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат.Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади. Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади.Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Хатна шофеъий ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафий ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса бўлаверади деган уламолар ҳам бор. Баъзилар етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, деганлар.Хатначи катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиз.Бу ишнинг қачалик фойдали эканини мусулмонмаслар ҳам энди-энди англаб етмоқдалар.