Ассалому алайкум! Бир танишим савдо-сотиқ билан шуғулланади. Кўпинча техника, телефон ва шунга ўшаш молларни “вариант” яъни пулини бўлиб тўлашга беради. Бизни иккилантирган нарса шуки, дўкондан харид қилинган телефонга пулли акциялар ёки телефонга қўшимча қурилмалар қўшиб берилмоқда. Лекин бу танишим ўша қўшимча нарсаларни телефоннинг янги эгасига бермай ўзида олиб қолса, тижоратига ҳаром аралашмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Харидор ўша қўшимчасиз олишга рози бўлса, жоиз. Аммо алдаб олиб қўйса ҳаром. Валлоҳу аълам!