Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта савол, таҳорат.

23:46 / 06.02.2022 | 902

Ассалому алайкум! Менинг мулкларим касалланганлиги боис тишим жуда тез-тез қонаб туради. Таҳорат вақтида оғзимни чайқайман 3 бора қон келиб турса 4 ёки тўхтагунича. Сўнг навбатдаги амални бажараман. Охирида оёғимни ювятганимда ёки таҳоратни тугатганимда тишим қонаябдими ёки йўқми билиш учун тупураман. Қон аралаш тупук чиқса ва асосан қоннинг ранги ғолиб келганда оғзимни тишим қонаши кетгунича (одатда 1-2 мартта) чайқайман ва таҳоратни тугатаман. Саволим шуки: шу ишим тўғрими? Таҳорат сўнги амалларида тиш қонаши ёки охирида қонашида яна бошидан ҳамма аъзони қайта ювиш керакми? Мен фақат оғзимни ўзини чайқаш билан кифояланардим таҳорат вақтида эканлигим учун. Танишим эса бошидан бошлар экан. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Таҳорат асносида уни бузувчи амаллар бўлса (масалан, қон чиқса), уни бошидан қайтадан бошлаш шарт. Валлоҳу аълам! Ассалому алайкум. Устозлар жавобингиз учун ташаккур. Жавобингизга кўра амал қилганда таҳоратни 3 бор олишга тўғри келмоқда. 3 бор ювиладиган юзни 9 мартта 3 марттада 2 қўл ёвилишида эса 3 марттадан 3 бор 18 мартта ювишга ва умуман таҳоратни 3 бор олишга тўғри келмоқда баъзида 2 бор қон тўхтамаса 3 дан ҳам ортади. (Яъни милк қонаганда охирида қайта таҳоратни оладиган бўлсам такрор қонайди яна такрор оламан ва яна такрор қонайди) Илк берган саволимдаги ҳолат таҳорат ҳукми бўйича жоиз эмас экан. Аммо менинг мана бу ҳолатим бўйича узурли бўлиш мумкинми? Ёки буни бошқа йўли борми? Милкларим носоғлом қон тўхтамайди сув тегди ёки юзимга қўлим тегиб юзимни ювятганда аста ҳаракат қилишимга қарамай милкларим қонайди. Сарғишдан ортиб қоннинг ранги ғолиб келади. Оғзимни 5-6 бора чайқарман аммо охирида бир тупурганимда қон чиқади тупурмайман деб оғзим қон намозга кира олмайман. Шу боис юқоридаги қилган ишимни жоизми деб сўраган эдим. Бу ҳолат кам бўлганида майли кўп бўлса ҳам таҳорат олар эдим аммо доимий суратда мавжуд. Хозирда шароитм яхши эмас тишларимни тиш тошлари босган уларни тозалаш ва кунлаб даволаниш ҳамда милкларни бақувват қилиб даволашга хозирда имконим йўқ. ИншаъАллоҳ имкон бўлган зудлик билан даволайман. Унгача нима қилай? Қилаётган ишим тўғри эмас экан. Унда бошқа йўлини кўрсатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Милкингизни даволатишингиз зарур. Ушбу ҳолатингиз соҳиби узр бўлишингиз учун кифоя қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat