Ассалому алайкум! Аллохумма солли аъла саййиддина Мухаммад , аннабийул умми ал махбубий али қодамил аъзиими жаа. Шу саловатни эшитдим, ўзбек тилида маносини таржимасини билмоқчиман, айтиб юрсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Энг афзал салавот қайси эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларга таълим берганлар. У “Солати Иброҳимий”дир. Шу салавотнинг айтиб юрсангиз, ажри улуғроқдир:
عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رضي الله عنه قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه و سلم يَقُولُ فِي الصَّلَاةِ اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَالشَّافِعِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда:
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳима. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳийма. Иннака ҳамиидун мажиид», дер эдилар».
Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилишган. Лафз ўша кишиники. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!