Ассалому алайкум! Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап тамонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: Ўзимизам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хохласа ўттиз ўғлим бор, хақ динни бутин элга узим етказаман деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алейкум ва Рахматуллох деб ўнг тамонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап тамонга салом берганда қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Рахми чексиз Оллох ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради. У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (абдаста), елкасига сочиқ осиб: Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган мехмонларнинг ёшми, қариями хаммасининг қўлига сув қуюб тургин. Сувни уч марта узиб узиб қуясан. Тўртинчи марта агар мехмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювушганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясанда ўғлим. Иккисини фарқи бор дейди. Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг хаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутин бўлсин деб рахматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Оллохнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар сахарда Оллохни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди. Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради У барча ердаги махлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга хукмронлик қилади деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф одат пайдо бўлибди. Шунинг учун азизлар бу урф одатларимизни давом эттирайлик. Кранда сув оқиб турибди ювишаверади ёки ана умивальник турибдику обдастани нима кераги бор демайлик. Бу урф одамларимизнинг файзи, баракаси бошқа. Албатта боболарининг қўлига сув қуйиб, дуосини олиб ўсадиган бўлса, болаларимизнинг умри узоқ ва ризқлари бутин булишига ишончим комил.
– Ва алайкум ассалом! Бу саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!