Ассалому алайкум! Бир манбаада бир уламонинг таҳоратсиз дарс тайёрламаганларини, ҳатто дарс тайёрлаш учун бир кечада 17 маротаба таҳорат қилганликларини эшитдим. Бугун бир устозим қизиқ гап айтдилар: "Шу китобни таҳорат билан ўқийман деб ният қиласиз ва ўқишга киришасиз, Кейин бирдан таҳоратингиз (ел чиқариб) синиб қолади. Шайтон шу илмни таҳорат билан олсанг яхши бўлади деб вас-вас қилади. Таҳорат олиб бўлгач, бошқа бир ишга, масалан: бир чашка кўфе билан дарс тайёрлаш бошқача бўлади деб яна вас-вас қилади. Шундай қилиб сени 30 дақиқа вақтингни олиб қўяди" деб айтдилар. Шу борада иккиланиш бўлиб турибди. Мумкин тўғри йўналиш берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Айрим амаллар учун таҳоратли бўлиш шарт қилинмаган. Аммо, доимо таҳоратли ҳолатда юришнинг фазли каттадир. Ақоид, ҳадис ва фиқҳ каби илмларни ўрганишда таҳоратли ҳолатда бўлишлик афзалдир. Валлоҳу аълам!