Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган хайирли ишларингиздан рози бўлсин. Бир дўстим бундан 2 йил олдин институтни тамомлаган эди. Лекин ўқиган сохаси бўйича ишламайди. Айтишича ўқишга таниш билишчилик билан кирган экан. Уйдагилари ўқиган соханг бўйича ишлайсан деяпди. У эса, 4 йил бировни ҳаққини едим, энди яна ўша дипломдан фойдаланиб, олдинги хатомни такрорламайман деяпди. Нима қилишни билмай боши қотган. Илтимос маслахат беринглар.
Ва алайкум ассалом! Ҳаққини еган бўлмайди. Валлоҳу аълам!