Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким хақ?

01:52 / 12.02.2022 | Достон | 943

Ассалому алайкум! Мен цехда ишлиман. Хавариз бор 25 январда свет бўмади. Ижтимоий тармоқларда давлат ишчиларни 15:30 қўйиб юбориши сўради. Иш берувчи бошлиғим вахли ишчиларни қўйиб юборган. Ойликка келганда шу кундаги иш соатни олиб қўйвотти. Шу вақтта ишламагансизлар деб. Бу қанчалик тўғри? Чунки ман ишлаган куним учун келишганман, ишлаган ишим учун эмас.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида бундай дейилган:
“Хос иш бажарувчи шартнома муддатида ўзини топшириб қўйгани учун, агар қўйчивонга ўхшаб иш бажармаса ҳам, ҳақини олаверади.
Бошқача қилиб айтганда “хос ишчи” ойликка меҳнат қиладиган шахс бўлади. Ой давомида иш берувчи унга иш топиб бера олмаса ҳам, ойлигини бериши керак” Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat