Ассалому алайкум! Устозлар, мен хитойдан товар олиб келаман. Савдоим асосан бозордагиларга тарқатиш билан бўлади. Ветриналигига битта донадан кўргазма учун бераман, улар клент билан савдолашиб, нима олишини билиб менга заказ қилишади. Мен уларни заказини қарзга бериб юбораман. Улар кейин тўлов қилишади. Олдиндан олиб қўйишмайди, чунки клиент нимадан қанча олишини билиб бўлмайди. Менинг бу қилаётган савдоим шариатда жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз. Сизлар олдинги келишувингиз ваъда ҳисобланади. Ҳақиқий савдо эса молни олиб келиб, пулни олганингизда бўлади. Валлоҳу аълам!