1. Шариатнинг ҳукми ашулада эмас.2. Гапингиз тушунарли эмас. Келишилган ҳақни берса, қандай норози бўлади. Агар келишилган ҳақни берса, норози бўлиши нотўғри. Қарғиш бировга қарши дуодир. Ўша дуо қабул бўлса, қарғишга қолганга оғир бўлади.3. Иймонни мустаҳкамлаш учун, ақийда илмини яхшилаб ўрганиш ва ибодатларни вақтида адо этиш лозим.Бу китобдаги кўп гапларнинг асоси йўқ. Бу сураи шарифанинг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Йасин сураси Қуръонинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун «Қуръон қалби» сурага иккинчи ном бўлиб қолган.Имом ал-Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розяллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Йасиндир. Мен уни умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.Имом Молик ва Имом ибн Ҳиббонлар Жундаб ибн Абдуллоҳ розяллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Йасинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», деганлар.Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд, Имом Насаий, Имом ибн Можа ва Имом ал-Ҳокимлар Маъқал ибн Ясар розяллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йасин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», деганлар.4. Мазкур ҳадиси шарифлар ва шунга ўхшаш бошқа тарғиб ҳадисларга амал қилароқ, мусулмонлар ичида бу сураи каримани ёдлаш, уни доимо ўқиб юриш кенг одат тусига кирган. Агар бу амалга суранинг маъноларини англаб етиш ва тадаббур қилиш ҳам қўшилса, айни мурод ҳосил бўлар эди. Зеро, Йасинни ўқишга бунчалар тарғиб қилувчи ҳадислар бекорга келмаган.