Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

01:32 / 12.02.2022 | Sagdiana | 1111

Ассалому алайкум! Бир устозамдан ҳадис эшитган эдим унчалик тушунмадм. " Бу дунёда ҳамма нарса ланатланган илло 2нарса бундан мустасно: толиби илм ва муаллим. Ҳаттоки ота она ва фарзанд ҳам фитнадир чунки қиёматда ота она фарзандидан, фарзанд ота онасидан қочади ҳамма ози билан овора болади" шу манода ҳадис борми? агар шу иккаласидан бошқа нарсалар ланатланган болса бундан келб чиқадики ланатланган болса бу ишни қилмаслик керак яни турмуш қурмаслик фарзанд кормаслик керак деган мано келиб чиқадику. Мен илмим камлиги туфайли тушуна олмаяпман шунақа ҳадис бўлса шарҳлаб беришингизни илтимос қилмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом Термизийнинг сунанида ривоят қилинади:

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ حَاتِمٍ الْمُؤَدِّبُ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ ثَابِتٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ ثَابِتِ بْنِ ثَوْبَانَ، قَالَ: سَمِعْتُ عَطَاءَ بْنَ قُرَّةَ، قَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ ضَمْرَةَ، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ الدُّنْيَا مَلْعُونَةٌ، مَلْعُونٌ مَا فِيهَا إِلَّا ذِكْرَ اللَّهِ وَمَا وَالَاهُ، وَعَالِمٌ أَوْ مُتَعَلِّمٌ». 
هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ

Бизга Муҳаммад ибн Ҳотим Муаддиб ҳадис айтиб берди. У деди: «Бизга Али ибн Собит ҳадис айтиб берди». У деди: «Бизга Абдурраҳмон ибн Собит ибн Савбон ҳадис айтиб берди». У деди: «Ато ибн Қуррадан эшитдим». У деди: «Абдуллоҳ ибн Зомрадан эшитдим». У деди: «Абу Ҳурайрадан эшитдим»: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё лаънатлангандир. Унда Аллоҳнинг зикри, унга ўхшашлар, олим ва мутаъаллимдан бошқаси лаънатлангандир», дедилар». Бу ҳасан ғариб ҳадисдир.
Ушбу ҳадиси шариф қисқа бўлишига қарамай жуда кўп маъноларга далолат қилувчидир. Унда мўмин киши бу дунёга қандай назар қилиб боқиши лозимлиги, қайси ишларни маҳкам тутиб, қайсиларидан четланиши кераклиги жуда фасоҳатли тарзда баён қилингандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Дунё лаънатлангандир” деб марҳамат қилдилар. Яъни, дунё ва ундаги нарсалар Аллоҳдан узоқлаштирувчидир. Инсон бу дунёни истамаслиги, унинг ўткинчи лаззатлари ортидан қувмаслиги даркор. Чунки булар билан машғул бўлиб қолган кимса бора-бора қиёмат кунидаги ҳисоб китобни, жаннатни, жаҳаннамни унутиб қўйиши ва абадий ҳаётдаги Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра қолиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Унда Аллоҳнинг зикри, унга ўхшашлар, олим ва мутаъаллимдан бошқаси лаънатлангандир”, дея мўмин ўз ҳаётини қандай манҳаж устига бино қилиши лозимлигини бизларга таълим бердилар. Бизларга берилган ҳаётни Аллоҳни зикр этиш ва унга олиб борувчи амаллар ила ўтказишимиз лозим экан. Бунинг ичида тоат-ибодатлар, солиҳ амаллар, тақво, гуноҳ ва маъсиятдан тийилиш кабиларнинг барчаси мужассамдир. Шундай бўлишига қарамай, илм олиш ва уни ўргатиш алоҳида зикр қилинмоқда. Бу уларнинг нақадар катта аҳамиятга экани, Аллоҳнинг ҳузурида нақадар суюклилигини билдиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat