Ассалому алайкум! Фалсафа ва мантиқнинг орасида қандай фарқ бор ва у илмларни ўрганиш ҳақида уламоларнинг фикрлари қандай? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур айтаман!
Ва алайкум ассалом! Диний нуқтаи назардан илмларни яхши тушуниб олиш учун диний мадрасаларимизда фалсафадан “Мебзий”, мантиқдан “Исоғужий” ва “Мантиқи муҳашший” каби китоблардан дарс берилади. Диний илмлар, хусусан фиқҳ ва ақоид илмида маълум даражада фалсафа ва мантиқ китобларини ўқимасдан чора йўқдир. Валлоҳу аълам.