Ассалому алайкум! Ишхонамизга клиентлар мдф листларни кестириб кетишади, ярми ортиб қолса, бизни жойимизга бир бурчакларга қўйиб кетади, шунақалар жуда кўпайиб кетти, кейин биз уларга хабар бердик, 5кун турса майли ундан кейн ижара ёзамиз кунига 10минг сўмдан, чунки биз ҳам бу жойга ижара тўлаймиз деб айтдик. Лекин шуни билиб туриб улар ижара бермаяпти. Бугун ўша клиентнинг мдфни олиб сотиб юбордим ва ўзига ижара ҳақизни шундан олиб қолдм дедим. Энди хозир у ҳафа, шу ишимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сиз сотиб юборган ўша нарсани топиб, эгасига қайтариб беринг. Агар ўша нарсанинг айнан ўзини қайтариш имконсиз бўлса, унинг қийматини эгасига қайтаринг. Валлоҳу аълам!