Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хизмат хаққи

16:33 / 29.06.2021 | Жохонгир | 987

Ассалому алайкум! Мен Москва шахрида ўқийман, менга танишларим баъзи бир нарсаларни (баъзида улар пул жўнатади, баъзи холларда ўзимнинг пулимга) сотиб олиб, уларга самалёт орқали юбораман. Жўнатаётган товаримни устига пул қўйиб жўнатсам жоизми? Самалётда жўнатиш хам пул, белгиланган нархи бор (1 килограмми - қанчадур), мен шу нархни устига пул қўйиб айтсам жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1) Агар танишларингиз сизни молни ўзининг нархида олиб жўнатяпти деб ўйлайдиган бўлса, устига пул қўйиб жўнатишингиз жоиз бўлмайди. Танишларингиз сизга ишониб, ҳолатни бошқача тушуниб, алданиб қолмасликлари керак. Ўларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Лекин сотиб олиб, уларга юборган хизматингизга ҳақ олсангиз бўлади. “Олиб жўнатиб бераман, нархи шунча ва хизматим шунча ёки хизмат ҳаққи билан шунча бўлади” дейсиз. Агар ўзингизнинг пулингизга сотиб олсангиз, у сизнинг молингизга айланади. Кейин молингиз бўлган нарсани устига қўйиб сотсангиз бўлади. Бу ҳолатда: “бу мол менда ҳам бор, нархи шунча ва хизматим шунча ёки хизмат ҳаққи билан шунча бўлади” дейсиз. Уларнинг юборган пулига сотиб оладиган бўлсангиз, устига қўйишингиз жоиз эмас. Фақат хизмат ҳаққи оласиз ёки ўзингизни пулингизга сотиб олган нарса бўлса, нархи ва хизматини келишасиз.

2) Бу ҳолатда ҳам, танишларингиз жўнатишни устига сизни пул қўймайди деган тушунчаси бўлса, устига қўйишингиз жоиз эмас. Хуллас калом очиқ-ойдин айтиб, ҳалоллаб сотинг ёки хизмат қилинг. Фойдани ўйлаб, одамларнинг билмаслигидан фойдаланманг. Хусусан таниш одам сизга алдамайди, хиёнат қилмайди деб мурожаат қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat