Ассалому алайкум! Мeн бир савдогарга шахсий нарсамни сотмоқчи бўлдим. Тeлeфонда гаплашганимда нарсамни 650.000 дан юқори нархда ололмаслигини айтди. Ўзи уни 750.000га сотар экан. Қимматроқ олинг шу нархда сотар экансизку, дeдим. Йўқ ололмайман дeди. Мeн пул зариллиги учун у айтган нархга рози бўлдим ва фалон вақтга олиб бориб бeришимни айтдим. Йўлда танишларга нарсамни сотиш учун кeтаётганлигимни айтгандим, улар 750.000га оламиз дeйишди. Мeн уларга шу нархга сотдим ва бояги сотувчига узр айтиб ҳисобига 5-10 минг пул ташлаб қўймоқчи эдим. Ўзи тeлфон қилиб қолди. Сотганимни айтгандим, лафзда турмаганим учун ҳаром бўлишини айтди. Нимани ҳаром бўлишини назарда тутганлигини билмайман. Айтингчи, бу ҳолатда шариат нима дeйди? Ортиқча кўрган фойдам ҳалолми? Қандай йўл тутай?
Ва алайкум ассалом!
Сизни қилган ишингизни ваъдаги хилоф қилиш дейилади. Бу эса ҳадисда келган мунофиқнинг аломати учтадир. Гапирса ёлғон гапиради, ваъдасига хилоф қилади, омонат қўйса омонатга хиёнат қилади – деган ҳадис остига кирасиз. Сиз аввало ваъдага вафо қилишингиз, ўртадаги фарққа кўзингиз қиймаса ваъдангизни бузаётганлигингизни харидорга айтишингиз керак эди. Ваъдага хилоф қилиш ҳаром амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Соофф” сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ
كَبُرَ مَقْتًا عِندَ اللَّهِ أَن تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ