Ассалому алайкум! Турмушим бўлмади, қиз фарзандим бор. Қизимнинг отаси хамр савдоси билан пул топади. Алиментни хам шу пулдан тўлайди. Мен фарзандимга харомдан келган пулдан воз кечишим керакми? Қандай йўл тутишни билолмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол касб қилиб, фарзандингизга нафақа беришини талаб қилинг. Валлоҳу аълам!