Ассалому алайкум! Яқинда опамикига дачага бордик уларникида смародина яъни қорагат мевалари бор экан рухсат сўраб териб олдим кейин жиянларим бошқа жойларда ҳам борлигини этишди борсам бошқа дача эгалариникида боғида ҳам бор экан биз ташқаридан териб олдик этибор берилмаганидан ўсимлик сарғайиб мевалари қуриб ётган экан ман ўзим учун қизиқишга териб олдим энди ўйлантраётган нарса шуки уларни опамикидан териб олган смародинларим билан битта қилиб қўйдим уларни ҳам истемол қилсам бўладими? Ўша уйни эгаси уйда кўп бўлмаганлиги учун сўрай олмадим. Энди ўша меваларни ишлатсам бўладими ёки бир қисмини об қолиб(опамикидан сўраб оганим ҳисобига) қолганини сўрамасдан олганим учун ташлаб юборайми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша бошқа дачалардан олганларингиз сизга ҳалол бўлмайди. Чунки ўзгаларнинг молини уларнинг рухсатисиз олиш ё ўғирлик ё ғасбдир. Ўша дачаларнинг эгаларига ҳали ҳам саломат турган бўлса олган нарсаларингизнинг айнан ўзини акс ҳолда унинг мислини ёки қийматини тўлаб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!