Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ишларим тўғрими

22:27 / 20.02.2022 | Abdulmo‘min | 1584

Ассалому алайкум! Ман бозорда шогирд бўлиб ишлайман бизда маҳсулотларимизга оид Телеграм гуруҳимиз бор ҳозирда битта аёл интернетдан кўриб менга нарса буюртма қилябди ва ман йўл йўлакай олиб келябман унга керакли нарсани ўзимизда бўлмаса ёнимиздагилардан олиб олган нархимга олиб бориб берябман дейлик кейинги сафар ҳам улардан олмоқчи бўлсам бу кремдан борми деса бизда болмаса шериклардан сораб манга қанча қилиб берссиз деб келишиб 20.000 сўм деса ҳа бор 23.000 сўм десам бўладими ва у пулни ўзимга олсам бўладими бир томонда фойда қилиш ва бир томондан машинадан тушадиган жойимдан бироз орқароқда тушаябман пиёда кириб кетябман ёки бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак 2) ўзимизда бор нарсани масалан 300сўм бўлса унга бор 400сўм деб ёнимга олсам ҳаромми? Ҳали бундай қилмадим лекин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас. Ушбу линкдаги жавобларни ўқинг:

https://savollar.islom.uz/s/180296 

https://savollar.islom.uz/s/76585

2). Бу ўша маҳсулот эгаси билан тузган келишувингизга боғлиқ. Агарда ойлик эвазига ишлаётган бўлсангиз, қанчага сотсангиз ҳам барча пулни унинг эгасига беришингиз шарт. Бир қисмини ўзингизга олиб қолсангиз унинг ҳаққига хиёнат қилган бўласиз. Агар ўша буюмни сотиш учун даллоллик қилаётган бўлсангиз, мол эгаси билан тузган келишувингизга қаралади. Агар у “шуни 300 сўмга сот, 10 сўми сенга” деган бўлса, бу ҳолда ҳам қимматроққа сотсангиз мол эгасига қайтарасиз. “Шуни 300 сўмга сот, 10 сўми сенга. Бундан қимматроққа сотсанг, ўша ҳам сенга” деган бўлсагина ортиқчасини ўзингизга олиб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat