Ассалому алайкум! Агар эр аёлига, ҳаттоки талоқсан ҳам демасдан талоқ сўзи ўзини ишлатса ва ўзи аслида бу сўзни чин дилдан эмас шунчаки аёлини қўрқитиш учун айтган бўлса орага талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар.