Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ учун дўстлашиш

22:48 / 04.10.2021 | SARKOR | 797

Ассалому алайкум! Қиёмат кунида етти тоифа инсонларни Аллоҳ ўз соясига олиши хақидаги хадис жуда машхур. Шулардан бири Аллоҳ учун мусулмон биродари билан муҳаббатли дўстлашишдир. Алҳамдулилаҳ, иймонда ва ибодатдаман. Жамоатга қатнашаман. Ўзим таниган билган мусулмон биродарларимни, синфдош биродарларимни, иймонда, ибодатда, тақвода бўлгани учун, мен хам буларни аллоҳ йўлида яхши кўраман. Улардан хар доим хол-ахвол сўраб тураман. Вақт ажратиб уйига кўргани бораман. Байрамларда йўқлаб тураман. Хеч бўлмаганда, телефон орқали хабар оламан. Улар менга ёмон муомала қилишмайди, лекин хафа бўладиганим.... " Бирон марта ўзларича мени на йўқлашади ва на хол-ахвол сўрашади. Хаттоки касал бўлиб ётиб қолсам хам улардан биронтаси қизиқмайди. " Уларга Аллоҳ учун яхши кўришимни, ва юқоридаги хадисни айтиб қўйганман. Мен ўзимни уларга кераксиз одамдай хис қиламан. Саволим ; базида шу биродарларимдан хафсалам пир бўлиб кетади. Хабар олиш, муҳаббат, дўст тутиниш бир томонлама бўлиб қолган. Мен хадисдаги дўстлашувчилардан бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар юқорида санаб ўтган муравватларингизни улар ҳам сизга қилишлари учун қилсангиз сизни ҳам дўстлигингиз Аллоҳ учунмас бўлиб қолади. Сиз бирортасига Аллоҳ учун яхшилик қилсангиз ўша заҳоти Аллоҳ таоло савобини беради. Ундан кейин улардан сизга яхшилик қайтмаса ҳам ҳатто улардан ёмонлик қайтса ҳам “Мен яхшилик қилиб савобини олиб бўлганман, нима қилса ҳам ўзи билади” деб кетаверишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat