Ассалому алайкум! Илмингизга Аллоҳ барака берсин. Қиёматда инсоннинг соғлиғи ва ичган совуқ сувидан сўралади деган маънода ҳадис борми. Агар шу маънода ҳадис булса илтимос шу ҳадисни кенгроқ тушунтириб берсангизлар илтимос.
– Ва алайкум ассалом!
ثنا الضحاك بن عَرْزَم، قال: سمعت أبا هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ يقول: قال: رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إنَّ أولَ ما يُسْأَلُ عَنْهُ العَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنَ النَّعِيمِ أنْ يُقَالَ لَهُ: ألَم نُصِحَّ لَك جِسْمَكَ، وَتُروَ مِنَ الماءِ البارِدِ" ؟
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Банда қиёмат куни неъматлардан энг биринчи сўараладигани унга қарата : “Жасадингни саломат қилмадикми ва совуқ сувдан қониб ичмадингми” дейилишидир” деяётганларини эшитганман” дедилар.
Бу каби ҳадислар жуда кўп. Сувни неъматлигини сув йўқ жойдаги кишиларни ҳолига қарасангиз биласиз. Валлоҳу аълам!