Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ношаръий севги

19:58 / 01.03.2022 | #farxoд | 1747

Ассалому алайкум! Илмсизлик қилиб, хирсга берилиб, шайтонни васвасасига қулоқ солиб ношарий севгига кушандасига айланиб бир қиз билан гаплашганман. Аллоҳ гуноҳларимизни мағфират қилсин, кунлар ўтиб бундай севги нотўғри эканлигини кўнглим сеза бошлади, тизимдан айнан менга таалуқли мавзулардаги жавобларни олдим, зино қарз эканлигини билдим. Бўлаётган ишлардан жуда қутилгим келди. Мен билан муносабатда бўлган қиз менга турмушга чиқишини хоҳлаётганини сеза бошладим. Мен бундай зино ва харом муносабатлар жараёнидан сўнг бундай турмуш қуришни хоҳламасдим. Қизга муносабатларни тўхтатиш кераклигини бу шариъат қоралаган муносабат, севги тўйдан кейин бўлади, бўлаётган ишлар зино, Аллоҳга тавба қил, зино қарзлигини тушунтириб муноасабтни тохтатдим. Аммо у қиз Аллоҳ бандаларини кўнглини синдирган инсонни кечирмайди, сизни кечирмайман ва ҳаказо гаплар билан "шариъатдан" гапирди. Маъсият устида туриб бундай гаплар гапириш хунук кўринди, аммо юрагим бир оз ғаш бўлди. Зино қарз бўлиб қайтишидан жуда қўрқаман, Аллоҳга тавба қиламан бундай ҳодиса рўй бермаслиги учун. Хозир ёшлар шариъатни ўзларига мослаб олиб севгидан олиб севгига солишмоқда, табиийки ношарий севги харомлигин тушунишмайди. Абдуллоҳ (Абдуғани) домлани -кимнидир севишинг керак, Саййид роҳматуллоҳ Термизий домлани -инсонлар тасодифан учрашмас экан каби гапларини даълил қилиб олишган. Тузатишни ўзимдан бошладим, аммо ношарий севги яъни маъсият устида туриб бундай муносабатни тохтаган инсонга Аллоҳ қалбни синдирган инсонни ўша банда кечирмагунича Аллоҳ ҳам кечирмайди деган гапи тўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оила қуриш енгил масала эмас. Маъқул келмаган бўлса никоҳланманг. Қилган ишингизнинг оқибати Аллоҳга ҳавола. Дарҳол бундан муносабатларни тўхтатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat