Ассалому алайкум! Мен сайтда "пулимни қадрсизланишини олдини олиш мақсадида олтинга хисоблаб кимгадир қарз берсам ёки банкка пул қўйсам ва пулимни қарз берган кунимдаги олтинни грами қанча бўлса шунча қилиб олсам бўладими ( масалан бугун 10 грам олтин 1 миллион сўм кимгадир 1 миллион сўм қарз беради ва келаси йил дейлик 10 грам олтин 1 миллион 200 минг сўм бўлса ўша одам 10 грам олтинни бахоси сифатида 1 миллион 200 минг сўм қилиб олган қарзини қайтаради ) " деган саволга ха жоиз деб берилган савол жавобни ўқидим . Агар нотўгри тушунган бўлсам узр сўриман аммо менимча мазмуни юқоридагидек эди . Мен бермоқчи бўлган савол хам шунга ўхшаш . Масалан мен бугун 5000 $ ни сўмга алмаштираман ва бу 55 миллион сўм бўлади . Кейин мен бу пулни банкка фоизга қўяман келаси йил дейлик 5000$ курс бўйича 65 миллион сўм бўлди ва ўз навбатида мени пулимга фоиз қўшилиб дейлик 70 миллион сўм бўлди мен пулимни банкдан қайтариб оладиган куним пулимни ўтган йили қўйган кундаги миқдор 5000 $ га хисоблаб 70 миллионга айланган пулни 65 миллион сўмини олиб қолган 5 миллион сўмини савоб умид қилмасдан камбағал одамга бериб юборсам халол иш қилган хисобланаманми? мақсадим юқорида айтилгандек пулимни қадрсизланишини олдини олиш
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган сурат жоиз эмас. Икки суратда ҳам айнан олтин ёки долларни қўйсангиз сиз айтгандек ҳисобланада. Бошқачаси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!