Ассалому алайкум! Қуйидаги савол жавобни ўқидим. Савол. Ассалому алайкум! Менда бошқа валютада пул бор, лекин менга ҳисоб рақамда пул керак бўлаяпти. Бир одам билан келишиб, у пул ўтказса, мен нақд пул (бошқа валютада) берсам ва шу иш учун маълум фоиз сақласам бўладими? Жавоб. Ва алайкум ассалом! Бу саррофликка кириб, жинс(пул бирлиги) икки хил бўлса, хоҳлаганингизга келишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам! Бу ҳолатда қўлма-қўл бўлиш шарти бажариладими ёки бу зарур эмасми? Саволим ноўрин бўлса узр.
Ва алайкум ассалом! Албатта қўлма-қўл бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!