Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тош ва қум ташишдаги иш

11:05 / 09.12.2020 | Shuxrat | 963

Ассалому алайкум! Биз ер усти қазилма бойликларини қазиб олишга (дарёдан тош ва қум) лицензияси бўлган корхонадан тош ва қум оламиз. Шартномага кўра бизга ажратилган худуддан қазиб оламиз. Тош ва қумни ташиш учун мулжалланган юк машиналарига 16,67 куб метр тош ва қум махсулотларини ташишга мулжалланган, лекин оғзаки шартномага кўра хар бир машинани 15 кубдан хисоблашга ва кун охирида неччи мошин бўлганини хисоблашга келишиб олганмиз. Хозирда ўзимиз билган холда юк машиналарига 18-20 куб атрофида махсулот юкланаяпди. Ушбу ошиқча қисм биз учун халолми? Базан юк машиналари неччи марта ташишганини хисоблашда адашишади (хақиқатда биз кўпроқ олган хисобланамиз) хисоб фақат бизнинг фойдамизга бўляпди. Ушбу холатда улар адашишган тақдирда бизнинг фойдамизга ўтган нарса хисоби қандай қилсак бўлади? Агар улардан бизга хақ атайлабдан ўтган бўлса (биз билган холда) ушбу хақнинг қиёматда хисоб-китоби бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон ҳамма ҳолатда ҳам ёлғон бўлади. Айниқса билиб туриб қилингани бўлса, қиёматда жавоби оғир бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat