Ассалому алайкум! Мен шундай йўлни танлайман ҳар нарсада тинчлик билан муомила билан ҳал қилишми ҳар қандай вазиятда иш билан ҳоказо йигитчиликда келишмовчилклар бўлип туради. Ўшанда мен ҳақ бўлсам ҳам индамий қўюраман тортишмайман одамлар кўпи бу билан мени қўрқоқ деб ўйлайди. Мени лапашанг довдр аҳмоқ деб ўйлашади, ҳаддидан ошишади ҳам. Шунда ҳам уни менга бўлган муомиласига яраша жавоб қайтарсам кибрга кириб қолмайдими? Менга ҳурматсизлик қилишсаларҳам ҳаддидан ошишсалар ўшанга яраша жавоб қайтарсам гуноҳкор бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз уларга тенг ҳам бўлманг ўзингизни ҳам хорлатманг.
عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله صلي الله عليه وسلم: من ترك الكذب وهو باطل بني له في ربض الجنة، ومن ترك المراء وهو محق بني له في وسطها، ومن حسن خلقه بني له في أعلاها. قال الترمذي: حديث حسن
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким ноҳақ бўла туриб ёлғонни тарк қилса, у учун жаннатнинг чекасидан бино барпо қилинади ва ким ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилса, у учун жаннатнинг ўртасидан бино барпо қилинади ва кимнинг хулқи гўзал бўлса, у учун жаннатнинг энг юқорисидан бино барпо қилинади” дедилар".
Термизий ривояти.
Бошқа бир ривоятда:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен шунга кафилман, зоминман” деганлар. Валлоҳу аълам!