Ассалому алайкум! Мен 3 4 кундан бери хаёлимдан қабр азоби ўлим кетмаяпти. Худди олиб қоладигондай қўрқув бор. Тинмай хаёлимда қабр азоби кетмаяпти. Бундан халос бўлишим учун қандай йўл тутай, хаёлимдан кетмаяпти?
– Ва алайкум ассалом! Ўлимни эслаб юриш ҳар бир мўминнинг ишидир. Сиздаги ҳолат ибодатга бўлган ғайратингизни ошириши, савобли амалларни кўпроқ қилишга ундаши керак. Киши қачонки ўлимни унутса гуноҳлар ботқоғига ботади. Жамиятдаги зулм, фасод, фохишалиқ, порахўрлик, ўғрилик, бировни ҳаққини ейиш ва халқни пулини ўмариш каби ҳаром ишларни ўлимни унутганлар қилишмоқда. Валлоҳу аълам!