Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ишга кирганимда компания томонидан Виза картасига ҳисоб рақами очилган ва ойлик пулларимизни унга ўтказиб турилган. Бошида билмаган эдим, кейинроқ билдимки ҳар 6 ойда, пулимни шу ҳисобда сақлаганим учун маълум фоиз ҳам ҳисобимга ўтказиб турилган экан. Яқинда банкка бориб шу фоиз миқдорини ҳисоблатcам, шу кунгача қўшиб берилган умумий фоиз миқдори 300$ экан. Энди ҳисобимдан шунча пулни банкомат орқали чиқариб, бирор ночор одамга берай десам, кўнглим тортмаяпти. Чунки ҳаром пулдан эҳсон қилиш мумкин эмаслигини биламан. Мазкур пулни нима қилай? Шу кунгача топган пулларимга ҳаром аралашган экан, шу фоизни чиқариб ташлаганимдан кейин, ҳисобда қолган пулимга таъсири йўқми? Илтимос маслаҳат беринг. Олдиндан раҳмат.
Камабағалга берасиз. У эҳсон эмас, ҳаромдан қутилишдир.