Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Акамнинг ўртоғи Россияда хар-хил ерлардан мусодара қилинган ва ўз ихтиёри билан йўқотишга топшириладиган жойда ишлайди. У ерда хар хил шоколадлар, печенялар ва кийим ва шунга ўхшаган хар-хил молларни драбилка (майдалагич) дан ўтказиб, кейин ахлатга ташланади. Лекин улар келган нарсаларни ҳаммасини ташлаб юбормай, бир қисмини сотишади. Акам ҳам шу ерга борганида шоколад, печеня ва шунга ўхшаган нарсалар олиб келади. Шу нарсаларни истеъмол қилиш бизга ҳалолми?