Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажбурийми

Ассалому алайкум! Биламизки Никоҳ суннат ва эркак умматлар уйланиши шарт уйланмаса Пайғамбаримиз мени умматиммас деган. Лекин дунёдаги ҳаммани аҳволи келиб чиқиши ва праблемалари ҳар ҳил ҳамма 1 ҳилмас. Мисол мени уйланишга шароитим бор ҳам молиявий ҳам жинсий томондан тайёрман. Соғлигимда ва онгимда камчилик йўқ. Лекин мен уйланишни ҳоҳламайман. Устозлар мени қандайдир касали бор ёки аёл сифат деб ўйламанг илтимос. Мени уйланишни ҳоҳламаслигим сабаби оиламни Аураси мени уйланишимга йўл қўймайди. Очиқчасига айтадиган бўлсам ота онамдан ва опачамдан ва ичкуёв поччамдан уяламан. Уларни қилиқлари айтадиган гаплари ва ҳк. Уларни деб кўп жойда шарманда бўлганман. 1 қизни бунақа юриш туриши гаплари қилиқлари ва аураси бузуқ оилага олиб келиб ҳаётини барбот қилиш ниятим йўқ. 2 чидан болалигимдан бери ёмон аурали оиладан ўсиб руҳан эзилганим учун ва қийналганим учун одамларни ёмон кўраман. Кимдир сал ҳазиллашсаям қизишиб кетиб муштлашиб кетадиган пайтларим ҳам бўлади. Одамларга камдан кам қўшиламан чунки одамлардан нафратланаман. Талабалар турар жойида мендан бошқа талабалар мени Улар билан жамоат намозини ўқишга чақирса қўшилмайман шунчалик одамлардан нафратланганим учун 1 ўзим ўқийман (Жума намозидан ташқари). Шу нафратим сабабли университетдан 1 2 мартта ачисленя бўлишимга сал қолди. Ўқишга кирганлигим сабабли оилам ота онамдан узоқ бўлиб озгина овундим. Қисқаси ўзимдан ўтвотганини ва ўзимни ичимдан ўтвотганини ўзим биламан. Бу сизларга праблемаларни айтишмас шунчаки вазиятни тушунтириш. 1) Пайғамбаримиз "никоҳланишни ҳоҳламаган мени умматиммас" деган бўса шунда мен кофирманми? 2) мени уйланишим шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйланмасангиз кофир бўлмайсиз. Аммо масалангизни ечими ҳам бу эмас. Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмай бирор ишончли устозни ушлаб илм ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat