Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

гуноҳга шериклик

13:30 / 21.08.2013 | Bonu | 2184
Турмушим бузилганлиги учун ишлашга мажбурман. Аммо турли тоифадаги одамлардан иборат жамият ичида хар хил вазиятлар содир бўларканки, билиб билмай, баъзан мажбуран гуноҳ ишларга қўл уриб қўяркансан киши. Мени имтихонга раис қилиб қўйишди. Хайъат аъзоларим синовни ҳаққоний ўтказганига 90% имоним комил, мен баҳоларнинг қоралама нусхасини ўзимда олиб қолдим. 2, 3 кундан кейин қайд варақасининг асл нусхасига қўл қўйиш учун бордим. Мендаги баҳолар билан қайд варақасидаги баҳоларда ўзгариш юз берганлигининг гувоҳи бўлдим. Суриштирсам юқоридагиларнинг амри ила ўзгартириш киритилган экан. Гап шундаки, юқоридагилар билан талашиб, тортишишдан фойда йўқ, акс ҳолда ишдан кетишим керак. Саволим, агар ўзгартирилган қайд варақасига қўл қўйсам гуноҳкор бўламанми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша ўзгартирганларга айтиб қўйсангиз, менимча ночорлигингиз учун бўлади. Чунки сиз кетсангиз, ўрнингизга бир ҳаромхўр келса, вазият яна ҳам оғирлашади. Аслида рухсат йўқлигини билганингиздан ёзгансиз хатни.

Топ рейтинг www.uz Openstat