Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўзани тутиш кунлари

16:20 / 02.07.2021 | Nur | 1307

Ассалому алайкум! Мени қазо рўзаларим бор, хомиладорлик ва эмизиклий пайтларимда тутолмаганман. Устоз секин секин кун ора қилиб қазо рўзаларимни тутиб бермоқчийдим. Саволим шуки қазо рўзани ҳафтани исталган кунидан ният қилиб тутсам бўладими ёки фақат душанба ва пайшанба кунлари тутийми? Бир ҳилда эрталаб вохлий туриб қоламан ҳали бомдод вақти кирмаган бўлади убу нарса еб ният қилиб рўза тутий десам йўқ мумкинмас шанба ёки якшанба кунида тутиш деб этишвотти. Устоз бу борада манда илм ва малумот йўқ бўлгани учун сиздан сўравотман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч кун – ташриқ кунлари рўза тутиш ҳаром қилинган. Бундан бошқа кунларда, ҳафтани қайси кунида тутсангиз ҳам бўлади. Душанба, пайшанба кунлари тутсангиз ўша кунлари рўзадор бўлган савобини ҳам оласиз, қазоларингиз ҳам зиммангиздан адо бўлади. Тезроқ тутиб берсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat