ҒАЗАБНИ ЮТИШНИНГ ФАЗЛИҒазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.Аллоҳ таоло ғазабни ютувчиларни мадҳ қилган: «Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир», деган (“Оли Имрон” сураси, 134-оят).Ғазабни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади. Ғазаб инсонда турли муносабатлар ила қўзғалиб туради, уни жиловлаб олиш ҳар кишининг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин бу оғир ишни тақводор киши эплаши мумкин. Яъни, қалбида тақводорлик мавжуд бўлган инсонгина ғазабдан ғолиб чиқа олади.2. Ақли ожиз кишилар шариатда мукаллаф эмаслар. Улар қилган ишларига жавобгар эмаслар.3. Ундай кишиларнинг ҳолидан ўрнак олиш ва қилмишларига сабр этиш керак.