Ҳурматли устоз.Аллоҳ таоло сизга шундай го'зал тарбия ва та'лим берган отангизни раҳматига олган бо'лсин,қабрларини роҳатий жойлардан қилсин,сизларни Фирдавс жаннатида яна қайта дийдор ко'ришишилани насиб этсин.Устоз бир савол билан сизни яна безовта қиляпман.Ко'п учридиган ҳол бо'гани учун шу саволни беряпман.Бизни ҳанафий мазҳабини катта имомлари,Абу Ҳанифа р.а. бевосита шогирдлари имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммадлар (Аллоҳни раҳмати уларни барчаларига бо'лсин) қудуқ сувини оқар сув ҳукмида эканлигига иттифоқ қилишган экан.Яни улар қудуқда сув тагидан чиқиб,устидан олиниб турилгани учун оқар сув ҳисобланади ва унга нажосат тушиб ранги,та'ми ва ҳидини о'згартирмаса бу сув пок бо'лади дейишган экан.Энди ҳозир Узбекистон ва чэт элда шундай одамлар чо'милиб ва сузадиган ҳовуз(бассейин)лар борки уларга доим сув тагидан чиқиб устидан энгиланиб туради.Шу бассейинларда ко'п одамлар чо'милади.Биз ҳам у эрда сузамиз.Жаноби пайг'амбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.w эркак киши сузишни билиб олиши кераклигини ҳадисларида айтган эканлар.Энди: 1.Шундай тагидан сув чиқиб устидан кетиб турадиган бассейиндаги сув оқар сув ҳукмида бо'ладими?2.Бундай сувга нажосат тушиб ҳиди ёки та'ми ёки рангини о'згартирмаса бу сув пок ҳисобланадими?Жавбобингиз учун олдиндан ташаккур.