Ассалому алайкум! Қуръонни маълум кунда хатм қилишни ният қилиб, тугаллай олмаган бўлса, бу адо этилмаган назирнинг каффорати қандай, нима билан бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ният бошқа назр бошқа. Ният қилган бўлса, муддатида бажара олмаса зарари йўқ. Агар назрга қўшиб қасам ҳам ичган бўлса қасамнинг каффоратини тўлайди. Валлоҳу аълам!