Ассалому алайкум! Назаримда жудаям қийин муаммога дуч келдим. Оилада 3та қизмиз, энг каттаси ўзим. Турмуш қўрганимга 12 йил бўлди, 3та ўғлим бор. Ота онамиз бизга илм бериб, ўқитиб ва касбга эга бўлишимизга ҳаракат қилишди. 2та синглим ҳам ўқиб, ишлаб ўз ўзини боқадиган даражага етишган Алҳамдуллилаҳ. Лекин турмуш қуришни истамадилар, айнан Ўзбекистонда ва ўзбек оилага келин бўлишга. Ва ўз ҳаётини қуриш учун, бошқа давлатларга қўчиб кетишди. Битта синглим Дубайга кўчиб кетди, иккинчиси эса Америкага. Ота онам ёлғиз қолишди, имкон қадар улани тез тез кўргани боряпман, ўзим ҳам оилали бўлганим учун бу ман учун ҳам қийинро. Муаммо шундаки кичкина синглим, 2 ой олдин Америкада турмуш қурди. Албаниялик йигит билан, ва ачинарлиси бу йигит мусулмон эмас, ва беникоҳ ҳозир яшаяпти иккаласи, фақат ЗАГСдан ўтишди. Синглимга бу вазият қанчалик нотўғрилигини тушунтиришга кўп маротаба ҳаракат қилдим, лекин душманига айландим. Мани ҳаётимга аралашма деб, ман билан алоқани узди. Ота онамга айтсам, намунча динга берилвосан деб улардан гап эшитдим. Нима қилай, илтимос манга маслаҳат беринг. Аҳир бу оилам, ота онамни ўйлаяпман, аҳир синглимга улар жавобгар. Тўғри маслаҳатга жудаям муҳтожман.
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон аёл ғайридинга турмушга чиқиши асло жоиз эмас. Бу ояти карима билан собит бўлган шаръий ҳукмдир. Агар шундай қилса зинога қўл урган бўлади. Синглингизни қутқаринг. Валлоҳу аълам!