Ассалому алайкум! Мен 2 йил один уйландим, келин ўзимни қариндошим тўйимизга ҳамма рози эди. Тўйдан кейин кечқурун ниҳок ўқитдик. Никоҳни яна бир қариндошимиз ўқидилар. Улар илимли кишилар гувоҳлар ҳам етарли эди, никоҳдан олдин тартибларни тушунтирдилар, маҳр ва бошқа масалаларни лекин биздан розимисан, розимисан деб сўрамадилар, ҳозир ўғлим бор, никоҳимиз дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳни “розиман” лафзидан бошқа бир қанча лафзлар билан ҳам тузиш мумкин. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб, ҳолатингизни билиб олинг. Валлоҳу аълам!