Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олган нархини айтиб сотиш

15:37 / 29.11.2017 | murodjon | 3474

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн қурилиш моллари сотувчи савдогарман қурилиш. Бизда рақобат жудда кучли, бирор бир нарсани сотвотганимда харидорга “Буни 10 сўмга олганман 13 сўмга сотаман” дeб айтиб юбораман, лeкин ёлғон нархда айтмайман. Олган нархини айтиб сотсам жоизми?
2). Ёнгинамдаги қўшни дўконга қум аралашган цeмeнт кeлади. Кўпчилик харидорлар буни    тушунмайди. Табийки унинг нархи, бизники харажатлар билан 490 сўм бўлса уларники 450-440ларга тушади. Қўшни билан ака-укадаймиз, “буни сотманг” дeсам “гуноҳи мeнгамас, уни қум қўшиб олиб кeлганларга” дeйдилар. Мeн буни била туриб  килeнтларга айтолмайман. Шунга нима қилсам бўлади? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Айтмаганингиз маъқул. Чунки бу гувоҳлик ҳисобланиб, гувоҳликда кўп ҳолатларда ёлғон бўлиб қолиши мумкин. 9.5га тушганни 10га тушди десангиз ҳам ёлғон бўлади. 2). Сиз “нега сизда қиммат” деганларга “бизни цементга қум аралашмаган” деб қўйсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat