Ассалому алайкум Ҳазрат, бувамдан кейин бувимнинг ўтганларига мана 4 йил бўлиб қолди. Менинг дадам тўнғич ўғил бўлиб, ҳозирда биз яшаб турган уйда истиқомат қилиб қолганлар. Амаким, яъни дадамнинг укаларини, бувам бувимнинг акаларига, боласиз бўлганлари сабабли, ҳадя қилганлар.Мен бувим ўтганларида, уй-жой мерос қолганини ҳисобга олган ҳолда, чамалаб нархлаб қўйганман. Яъни раҳматлик онамга маҳр сифатида ажратилган икки хонани чиқариб ташлаган ҳолда. Ниятим шу меросни икки аммам, дадам ва амаким ўртасида тақсимлаш.Онамни маҳрларига тушган уйларни чиқариш тўғри бўладими?Амаким, хадя бўлганликларига қарамасдан, бу меросга ҳақлари бор, шу тўғрими?Уй-жойнинг тақсимланиш вақтидаги қиймати ҳисобга олинадими ёки бувим ўтганларидаги замон қийматими?Кейинчалик, опа акаларим билан мерос тақсимланганда юқоридаги мерос қийматини айириб ташланадими? Яъни бу мерос қийматини дадамдан бошқа одам тўлаган тақдирда.Ҳозиргача имкониятим бўлмади, лекин буни билиб ва билдириб қўйиш мақсадида, ушбу мерос ҳақида саволларни бердим. Узайиб кетгани учун узр!Ҳазрат, илтимос, дуо қилинг қарзларимдан Аллоҳ нажот бериб, ушбу вазифаларни адо этишни насиб этсин. Ўйлайманки, Сизнинг дуоингиз биз мусулмонлар учун муҳим, раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Онанингизнинг маҳрига тушган уйларни чиқариш тўғри.2. Ҳадия бўлган амакининг меросда ҳаққи бор.3. Вафот замонидаги қиймат эътиборга олинади ва тезда тақсимланади.Аллоҳ таоло ўзингиз тилагандан афзал нарсаларни ҳам ато қилсин!